Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро илмий журналларда мақолаларни чоп этиш бўйича тренинг ва семинарларда иштирок этинг!

2019-11-27

Инновацион ривожланиш вазирлиги иқтисодчи Рауфхон Солахожаев билан ҳамкорликда Ўзбекистон олимларининг имкониятларини кенгайтириш бўйича амалий тренинглар ва семинарлар сериясини ташкил этмоқда.

Тренинг ва семинарларда иштирок этиш учун ариза топширганлар ичидан 10-15 нафар тадқиқотчилар танлаб олинади ва ERGO компанияси биносида 2019 йилнинг декабридан 2020 йилнинг мартигача ўтказиладиган тадбирларга таклиф этилади.

Рауфхон Солахожаев 2018 йил Ижтимоий фанлар соҳасидаги йил олими (Scopus ва Олий таълим вазирлиги) ва 2017 йилги Илм-фан етакчиси (Web of Science) мукофотлари ҳамда “Шуҳрат” медали совриндори. 2015 йилдан бери Рауфхон Scopus ва Web of Science платформаларидаги журналларда 25 та мақола чоп этган.

Тренинг ва семинарларда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться