Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида Бизнес форум ҳамда B2B форматида учрашув

2019-11-20

Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида икки давлат ишбилармонлари ўртасида Бизнес форум ҳамда B2B форматида учрашув ўтказилмоқда.

Тадбир 2019 йил 26 ноябрь куни соат 13:30 да Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Амир Темур” залида бўлиб ўтади.

Форумда 30 дан ортиқ Татаристон компаниялари  иштирок этади (компаниялар тўғрисида маълумот ҳавола қилинади).

Мазкур Форумда иштирок этиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари қуйидаги илова орқали рўйхатдан ўтишларини сўраймиз. https://forms.gle/LUr4DgQ9MczP2TFo9

Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +99878 150-60-06 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Компаниялар тўғрисидаги маълумотни юклаб олиш. Рўйхатдан ўтиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться