Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси

2019-11-18

Жорий йилнинг 18-19 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ”нинг 1-4 павильонларида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилади.

Юртимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятларини, шунингдек, истиқболли лойиҳаларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур тадбир саноатчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 
 
Кўргазмада бугунги кунда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланаётган маҳсулот турлари ва хиллари, импорт ўрнини босиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда корхоналарнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳам кўрсатиб ўтилади.
 
Бунинг натижасида саноатнинг айнан қайси йўналишларини ривожлантиришга, қандай маҳсулот ва хом ашёга эҳтиёж борлигини ўрганиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.
 
Саноат ярмаркасида маҳсулотларга оид тарқатма материаллар, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти жамланган каталоглар тақдим этилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться