Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро иқтисодчилар форуми

2019-10-21

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-сон фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 25 октябрь куни “Стратегик режалаштириш – мамлакат ва ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили” мавзусида Халқаро иқтисодчилар форуми ўтказиш белгиланган.

Тадбирни ўтказиш учун маъсул – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
 
Анжуманда қуйидаги сексияларда йиғилишлар олиб бориш кўзда тутилган:
 
- Мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик режалаштириш;
 
- Ҳудудларнинг табиий-иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш;
 
- Аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш стратегияси;
 
- Тадбиркорлик ва ривожланиш стратегияси.
 
Форумда мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва инновацион ечимлар топиш бўйича баҳс-мунозара майдонини яратиш мақсад қилиб қўйилган.
 
Форумда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлари, илмий, академик ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этади. Шунингдек, унда халқаро ташкилотларнинг (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, БМТ Тараққиёт дастури, ЕТТБ, ОТБ, GIZ, JICA, KOICA, TIKA ва б.) мутасадди раҳбар ва вакиллари ҳам қатнашиши кўзда тутилмоқда.
 
Форум материаллари тўплами Олий аттестация комиссияси томонидан Диссертацияларнинг асосий натижаларини чоп этишга тавсия этиладиган маҳаллий ва хорижий илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
 
Шунингдек, ушбу тўпламга Ўзбекистон миллий кутубхонаси томонидан ISBN (International Standard Book Number) халқаро стандарт китоб тартиб рақами тақдим қилинган.
 
Илмий ишланмаларни  forum@ifmr.uz электрон адрес орқали қабул қилиш бошлаган.
 
Шу муносабат билан, олимлар, илмий тадқиқотчилар, амалиётчи-мутахассислар, академик доиралар ва давлат органлари вакиллари ўз илмий мақола ва ишланмаларни Форумнинг тезислар тўпламига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун Илмий-таҳририй кенгашга тақдим этишлари мумкин.
 
Батафсил маълумот учун: (+998 71) 237-10-32
 
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мувароуннахр кўчаси, 1
 

E-mail: forum@ifmr.uz

WWW.IFMR.UZ

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться