Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қуролли Кучлар академиясида халқаро илмий-амалий конференцияси

2019-10-08

15 – 16 октябрь кунлари Ўзбекистон Куролли Кучлари академиясида “Ҳозирги замон ҳарбий можаролари: мазмуни ва хулосалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Куролли Кучлари академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Координатори кўмагида ташкил этилаётган конференцияда ҳарбий можароларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари ва ёндашувлари буйича миллий ва халқаро тажрибаларни умумлаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур конференция ҳарбий можароларнинг пайдо бўлиш табиати, уларни бартараф қилишнинг самарали чоралари, чеклаш ва эсколацияга йўл қўймаслик масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун кенг дискуссия майдонини яратиш, ҳозирги замон ҳарбий можароларида, ҳарбий санъат ривожланишидаги янги тенденцияларга ягона қарашлар ва ёндашувларни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистондаги ЕХҲТ, БМТ вакиллари ва экспертлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқаро Қизил хоч қўмитасининг минтақавий делегацияси, МДҲ, ШҲТ МАТТ, НАТО, Джордж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази, Озарбайжон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари қатнашади.

Конференция битта ялпи мажлис, 4-мавзувий секцияларда иш олиб бориш ва хулоса чикариш учун якуний мажлисни ўз ичига олади.

Конференцияда иштирок этиш тўлдирилган талабнома ва маърузани электрон манзилига жўнатиш зарур, e-mail: akaduz@umail.ru ёки akaduz@yandex.ru

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 15 октябрь
8:30 дан 09:00 гача Қуролли Кучлар академиясининг катта мажлислар залининг фойесида ўтказилади.

Иштирок этиш учун талабнома шакли

Маърузачининг Ф.И.Ш.  
Лавозими, илмий даражаси, ҳарбий унвони  
Ташкилот (номи), шаҳар  
Телефон рақами, электрон манзил  
Маърузанинг мавзуси  
Техник воситаларига эҳтиёжи  
Қатнашиш шакли (бевосита, сиртдан)  

Маъруза муаллифларидан қуйидаги талабларга  риоя қилишлари сўралади

Маъруза матнлари 5-тўлиқ бетгача бўлиб, электрон шаклда Word
1997-2007 дастурида, Times New Roman шрифтда,  14 ўлчамда, сатрлар ораси -1, абзац – 1,25, ҳар варақда томонларда 20 мм масофа қолдирилсин.

Сарлавҳани тайёрлаш: муаллифнинг инициали ва фамилияси (бош ҳарфларда) илмий даража, кейинги бетда – ОТМ номи, ташкилот, шаҳар, давлат (курсивда). Битта сатр ташлагандан кейин мақола номи (бош қалин ҳарфларда), аннотация, калит сўзлар, битта сатр ташлаб маъруза матни.

Матнда оқ-қора расмлар, графиклар, жадваллар ГОСТ 7.32-2001 талабларига асосан кўрсатилиши мумкин.

Матнда манбаларга таянишлар тўртбурчакли қавслар ичида
(масалан: [1]) фойдаланилган адабиётлар рўйхатида белгиланган рақами қўрсатилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола охирида тартиб бўйича келтирилади.

Белгиланган вақтдан кейин топширилган ва талабларга жавоб бермайдиган материаллар кўриб чиқилмайди ва муаллифларга қайта топширилмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться