Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йиғилиш
2016-01-21
"Ўзбекистон почтаси" АЖ акциядорлари диққатига
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2016 йил 29 январь куни соат 10:00да Тошкент шаҳар Олой кўчаси, 1-уй «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг мажлислар залида бўлиб ўтади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2. “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директорини тайинлаш тўғрисида.
Жамият акциядорларининг реестри:
акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш реестри 2015 йил 21 январь ҳолатига;
акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2015 йил 25 январь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар керакли маълумотлар билан “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Тошкент шаҳар Олой кўчаси 1-уй манзилида танишишлари мумкин.
Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш 2016 йил 29 январь соат 09:00 дан 10:00 гача амалга оширилади.
Акциядорлар ўзлари билан паспорт ёки ишончли вакил қатнашса нотариал тасдиқланган ишончномалари бўлиши шарт.
Мурожаат учун телефонлар: 233-79-98
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Кузатув кенгаши