Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбийлар “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида концерт дастури ташкиллаштирди

2019-08-19

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ва Махсус авария тиклаш бошқармаси ҳарбий хизматчилари, шунингдек Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри иштирокида пойтахтимизнинг “MEGA PLANET” ва “ECO BOZOR” савдо мажмуалари ҳудудида шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун концерт дастурлари ташкил қилинди.

Тадбир давомида ёшлар учун рассомчилик, спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар, шунингдек қизиқарли савол-жавоблар ҳам ўтказилиб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Концертда ижро этилган куй-қўшиқлар юртдошларимизда ватанпарварлик ҳиссини янада оширишга, уларнинг қалбларида жонажон Ўзбекистонимизга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться