Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сайёр қабул
2019-08-12
Ўзбекистон мудофаа вазири томонидан тасдиқланган режага кўра, вазирнинг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида мансабдор шахслардан иборат гуруҳ 13-15 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайёр қабуллар ўтказади.
Сайёр қабул ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар, фуқароларнинг муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида ташкил этилмоқда.
Сайёр қабуллар соат 10.00 дан 16.00 га қадар қуйида келтирилган кунларда ўтказилади:
Шунингдек, сайёр қабулга вилоятларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари мансабдор шахслари ҳам жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мудофаа вазирининг ўринбосари бошчилигида Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро ҳамда Фарғона, Андижон, Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида ўтказилган сайёр қабуллар вақтида мингдан зиёд мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилганди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги