Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Диққат, танлов!

2019-06-01

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган инновацион лойиҳалар танловининг 11-турини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги қурилиш материалларининг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд қурилиш материалларининг сифатини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш учун навбатдаги инновацион лойиҳалар танловини эълон қилди.
 
Шу муносабат билан 2019-2020 йилларга мўлжалланган инновацион лойиҳалар танловининг «Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари» йўналиши бўйича белгиланган мавзуларда илмий-тадқиқот лойиҳалари қабул қилинади.
 
Маълумот учун тел.: (71) 256 34 37, 203 32 32
Қўшимча маълумот учун: http://mininnovation.uz
Танловга ҳужжатлар 2019 йилнинг 31 июль санасигача қабул қилинади.
 
Соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва олимларни танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Манба: ЎзА

Поделиться