Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишга таклиф этамиз!

2019-05-28

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономаркази Ўзбекистонда ягона андозалар асосида қурилиб, энг замонавий мебель ҳамда ускуналар билан жиҳозланмоқда.

Мономарказда таълим беришнинг замонавий усулларидан фойдаланиб, фуқароларни касбга ўқитиш мақсадида қуйидаги соҳалар бўйича малакали, ўз касбининг устаси бўлган тажрибали муҳандис-педагоглар ва ўз соҳаси бўйича камида 3 йилик иш стажига эга етук мутахассислар касбга ўқитиш учун суҳбатга таклиф этилади:

Қурилиш соҳаси бўйича:

- бўёқчи;

- ғишт терувчи;

- сувоқ ишлари устаси;

- гипсакартон профиллари билан ишлаш устаси;

- ПВХ ва алюминий профиллари билан ишлаш устаси.

Техник соҳа бўйича:

- кранчи;

- электр устаси;

- фрезарчи;

- пайвандловчи;

- сантехника-гидравлика устаси;

- маиший техника жиҳозларини таъмирлаш устаси.

Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича:

- қандолатчи;

- бош ошпаз;

- официант;

- тиббий косметолог;

- нейл-стилист;

- сартарош;

- уқаловчи;

- тикувчи.

Фуқароларни касбга ўқитиш истагида бўлган муҳандис-педагог ва малакали мутахассислар юқори кафолатланган иш ҳақи билан бирга, хорижий давлатларда ўқиш ва малака ошириш имконига эга бўладилар.

Мурожаат учун: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй, Яшнобод политехника коллежи.

Телефон: +998 (71) 293-70-24

Маълумотнома (объективка) ва резюмеларни қуйидаги рақамларга телеграм орқали юборишингиз мумкин: +998 (97) 780-15-11 / + 998 (97) 443-15-11

Поделиться