Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ақлли шаҳар – очиқ ахборот тизими» мавзусида семинар

2019-05-20

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги "Ўзбекистон Республикасида "Ақлли шаҳар" технологиясини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 48-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20-21 майкунлари Тошкент архитектура - қурилиш институти биносида қуйидаги мавзуларда семинар ўтказилиши режалаштирилган: «Даврий иқтисодиёт – минтақа ва давлатнинг тараққиёт йўли», «Аққли шаҳар – очиқ ахборот тизими» Концепцияси ва «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишда рақамли ахборот моделини яратиш». 

Ушбу семинарда Финляндия ва Беларусь олимлари ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этиб, бу ўз навбатида жаҳондаги энг янги рақамли технологиялар билан танишиш имконини беради.

Ушбу тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек таълим ва хусусий сектор вакилларини иштирок этишга таклиф этамиз.

Иштирокчилар рўйхати ва уларнинг телефон рақамларини қуйидаги электрон почтага юборишингизни сўраймиз: i.arslаnov@mininnovation.uz.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться