Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Таълим ва мутахассислик” 20-халқаро кўргазмаси
2019-01-25
2019 йилнинг 28-30 март кунлари Ёшлар ижод саройида “Таълим ва мутахассислик” 20-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтиши режалаштрилмоқда. Мазкур кўргазма анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилади.
Республика аҳолисини, биринчи навбатда, ёшларни олий ўқув юртлари ҳамда олий маълумотга эга бўлиш имкониятлари, касбга йўналтириш ва иш билан таъминлаш масалалари кўргазманинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Мазкур кўргазма икки қисмдан иборат:
Кўргазманинг биринчи “Таълим” йўналишида - Ўзбекистон ва хорижий олий ўқув юртлари ва таълим муассасалари, тиллар курслари ва ижодий марказлар ҳақида маълумотлар ўрин олган;
Иккинчи, “Мутахассислик” йўналишида - Республиканинг иш билан таъминлаш марказлари, ишга қабул қилиш агентликлари Ўзбекистон меҳнат бозорларида бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар намойиш этилади.
“Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси Ўзбекистонда 2005 йилдан буён ўтказиб келинади. 2011 йилдан буён бу кўргазма бир йилда икки маротаба ташкил этилмоқда.
Кўргазма ҳақида қўшимча маълумотларни қўйидаги ҳавола www.edufair.uz ҳамда 71 256 35 13 рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси