Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хива, Урганч ва Янгиариқда байрам шодиёналари бўлиб ўтди
2018-08-28
Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида юксак даражада нишонланмоқда.
Ўзбек халқининг асрий орзуси, Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган мустақилликнинг йигирма етти йиллигини кутиб олиш ва нишонлаш бўйича республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида қизғин тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Шу жумладан, куни кеча Хоразм вилоятининг Хива, Урганч ҳамда Янгиариқ туманларида байрам кенг нишонланди.
Байрам дастурлари хар йилгиданда юқори ҳароратда, юксак савияда бўлиб ўтди. Байрам дастурларидан туман маданият бўлимларининг ижодий, фольклор жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг истеъдодли ўқувчи ёшлари, қўғирчоқ театрининг чиқишлари ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими эл ардоғидаги хонандаларининг дилрабо куй-қўшиқлари жой олди.
Мустақиллик, ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини мадҳ этувчи тароналар халқимиз, томошабинлар кайфиятини янада юқори поғонага кўтарди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги