Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновация вазирлиги ёш олимларга етакчи хорижий илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировка ўташ бўйича танлов эълон қилади

2018-06-01

Инновацион ривожланиш вазирлиги етакчи хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий лабораторияларининг ишлаш методикасини ўзлаштириш учун ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировка ўташ бўйича танловда иштирок этишга таклиф қилади.

Етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) қисқа муддатли илмий стажировка ўташни истаган ёш олимлар 2018 йилнинг 20 июнига қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги девонхонасига (Т.Шевченко кўчаси, 1-уй, 115-хонага) қуйидаги ҳужжатларни тўлиқ тақдим этишлари зарур:

- илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик (идора)нинг расмий хати;

- номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши;

- илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши қарори;

- илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури;

- номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета), (бунда номзоднинг уй манзили, пропискаси, телефон рақамлари ҳамда электрон почтаси кўрсатилиши зарур);

- олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

- илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

- меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

- фуқаролик паспортининг нусхаси;

- номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);

- чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться