Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Солиқ тўловчи – юридик шахслар диққатига!
2018-04-02
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эслатиб ўтади. Солиқ кодексининг 304-модда тўртинчи қисмига мувофиқ, 2018 йилнинг 3 апрель санаси юридик шахсларнинг март ойининг учинчи ўн кунлиги учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлашнинг охирги куни ҳисобланади.
Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 175-модда олтинчи ва еттинчи қисмларига асосан, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 120-моддасига мувофиқ, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш - тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси