Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Исроилда ўтказиладиган семинарга таклиф этамиз

2018-03-16

​Исроилнинг тараққиёт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) Ҳамкорлик ва тараққиёт маркази (CСА) хамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда “Махсус таълимда ижодий фикрлаш ва инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этаётганини маълум қиламиз.

Семинар 2018 йилнинг 3-22 июнь кунлари Исроилнинг Иерусалим шаҳрида рус тилида ташкил этилади.

Ўқув дастури махсус эхтиёжга эга бўлган болалар учун турли модель ва методларни таълим соҳасида қўллаш ва уларни атроф муҳитга интеграциялашувини ўргатишга қаратилган.

Семинар ташкилотчилари томонидан ўқиш билан боғлиқ харажатлар, дастур юзасидан ташрифлар, ётоқхона, тиббий суғурта, аэропортдан олиб келиш ва аэропортга олиб бориб қўйиш харажатлари молиялаштирилади. Халқаро парвозлар ва кунлик овқатланиш харажатлари иштирокчи маблағлари ҳисобига қопланиши кўзда тутилган.

Қатнашиш истагини билдирган тадбиркорларнинг қуйидаги хужжатларини 2018 йил 3 апрелга қадар тақдим этишингизни сўраймиз:

- Анкета;

- Паспорт нусхаси;

- Диплом нусхаси;

- ОВИР нусхаси (агар бор бўлса);

- 2та тавсиянома.

Қўшимча савол юзасидан Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси Гулноза Шерматовага (Тел.: +998 71 150-60-06; Э-манзил: g.shermatova@chamber.uz) мурожаат этишингиз мумкин.

Семинар ҳақида МАЪЛУМОТ ва АНКЕТА

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться