Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Электрон тижорат соҳасини ривожлантириш бўйича сўров

2018-02-12

2018 йилнинг 22 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг бажарилиши доирасида АКТ вазирлиги электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида сўров ўтказмоқда.

Шу сабабли, барчани ушбу сўровда қатнашишга чорлаймиз. Сўровнинг натижалари "Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Сўров жорий йил 16 февралга қадар бўлиб ўтади.

Сўровномага ўтиш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться