Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Семинар

2016-01-13

2016 йилнинг 14 январь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Яхши лабораториялар – мустаҳкам соғлиқ” мавзусида семинар бўлиб ўтади.

Семинар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа Минтақавий Бюроси билан ҳамкорликда миллий лаборатория сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича Тўртинчи мажлис доирасида ташкил этилмоқда.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, илмий тадқиқот институтлари ва республика илмий тиббиёт марказлари ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассислари, шунингдек, ЖССТ вакиллари иштирок этади.

“Яхши лабораториялар – мустаҳкам соғлиқ” семинаридан кўзланган мақсад мамлакатимиз ва бошқа давлатларда лаборатория хизмати имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади. Бу эса соғлиқни сақлашни ривожлантириш, шунингдек, жамият саломатлигини сақлаш соҳасида муҳим воқеаларни ишончли аниқлаш, жумладан, халқаро тиббий-санитар қоидаларга мувофиқ жавоб чора-тадбирларини қабул қилишни талаб этувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳодисаларда лаборатория хизматларининг ахборот ва коммуникация тизимиларини яхшилашга ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться