Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирлик раҳбарлик лавозимларига муносиб номзодларни изламоқда!

2017-12-27

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вазирлик марказий аппаратида мавжуд қуйидаги бўш ўринлари учун юқори малакали мутахассислар ўртасида танлов эълон қилади:

- Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бошлиғи;

- Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

- АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи;

- Давлат хизматлари тизимида АКТ ни жорий қилиш ва очиқ маълумотлар базасини шакллантириш бўлими бошлиғи;

- Бошқарув жараёнини автоматлаштириш ва уларни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.

Юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади. Номзодларга талаблар билан батафсил бу ерда танишинг.

Бўш иш ўринларига талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни 2018 йилнинг 10 январига қадар қуйидаги манзилга юборишлари керак: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 4 уй ёки HR@mitc.uz электрон почтасига. Маълумот учун телефонлар: 238 41-16, 238 41-43, 238 43-12.

Поделиться