Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IT-мактаб танлов эълон қилади

2017-12-13

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 10 синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
1. Мактаб директори номига ариза;
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси;
3. 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
4. Яшаш жойидан маълумотнома;
5. 3х4 ҳажмда 6 та фотосурат;
6. 9 синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома нусхаси;
7. Ота ва она паспорти нусхаси. 

Танлов МАТEМАТИКА, ФИЗИКА, ИНГЛИЗ ТИЛИ фанларидан ёзма шаклда ўтказилади.
Танлов давлат (ЎЗБEК) тилида ўтказилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш Ихтисослаштирилган мактаб биноси 1 қаватида амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган мактаб манзили: 
Мирзо Улуғбек тумани,Тепамасжид кўчаси, 4 уй. 
Ихтисослаштирилган мактаб телефон рақами: 262-48-87

Ҳужжатлар 2017 йил 30 декабрь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Танлов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ушбу университетга кириш имтиҳонлари каби бевосита видеокузатувлар ўрнатилган ҳолда Инҳа университети ва Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться