Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

2017-08-23

Пойтахтимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида нашр этилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида нашр этилган китоб тақдимотида профессор-ўқитувчилар, олимлар ва илмий-тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров ва бошқалар ушбу услубий қўлланмада мустақилликнинг буюк ва бебаҳо неъмат эканлиги, унинг миллий давлатчилигимиз тарихидаги аҳамияти, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналаши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва бу борада белгиланган вазифалар чуқур очиб берилганини таъкидлади. 

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини, уларнинг китобхонлик савиясини янада ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бўлим мудири Ойбек Турғунов. – «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» номли китобда «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз», «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» каби тамойил ва ғоялар асосида тайёрланган ўндан ортиқ мақола ўрин олган. 

Тақдимотда мутахассислар мазкур тўплам юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться