Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 26 йиллигини нишонламоқда»

2017-07-28

Ана шундай сарлавҳа остида Мисрнинг “Ал-Аҳрам” (“Эҳром”) ижтимоий-сиёсий газетаси сайтида яқинлашиб келаётган мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим санага бағишланган мақола эълон қилинди.

Нашр шарҳловчиси Маҳмуд Саад Диаб бу галги тантаналарнинг аҳамиятли жиҳати сифатида байрамнинг янги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида нишонланишига эътибор қаратади.

Журналистнинг фикрига кўра, ўтган 8 ой ичида Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлининг янги босқичини бошлади: ҳукумат қарорларида, мамлакат Конституциясида белгиланган қоидаларга асосан, демократия тамойилларига амал қилиш кўрсаткичи ўсди, ўзида мутлақо янгича ёндашувни ифода этган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Мақолада шунингдек, бугун эришилаётган муваффақиятлар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган бешта тамойилнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижаси экани таъкидланади. “Улар мамлакат халқи сонининг икки баравар кўпайганига қарамасдан, ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига нисбатан бир неча бор ошириш имконини берди, - деб ёзади М.А.Диаб. – Ҳатто дунёда кечган сўнгги молиявий-иқтисодий инқирознинг мураккаб пайтларида ҳам Ўзбекистон на хорижий, на халқаро банкларга ёрдам сўраб мурожаат қилгани йўқ, аксинча, ўз ички имкониятларига таянган ҳолда иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолди, ички сиёсатнинг кучли ижтимоий йўналишини сусайтирмаслик имконини берган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда давом этди”.

Мисрлик журналистнинг таъкидлашича, Ўзбекистон суверен ривожланишнинг тарихий жиҳатдан жуда қисқа бўлган даврида ғалла мустақиллигига эриша олди. “Мамлакатда автомобилсозлик, қайта ишлаш, енгил, озиқ-овқат ва кимё саноати, ахборот технологиялари ва туризм соҳалари жадал ривожланмоқда, - дейилади мақола якунида. -Шунингдек, Ўзбекистонда бой маданий мерос – инсониятга ўз асарлари билан дунё илм-фани ва маданиятини бойитган машҳур олимларни етказиб берган Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда 7 мингга яқин тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган”.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться