Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Диққат, танлов!

2017-07-21

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган «ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ» анъанавий танловини эълон қилади.

Танловга «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва “2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг маъно-мазмунига мувофиқ яратилган ижодий асарлар қабул қилинади.

«Энг улуғ, энг азиз» танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

- ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

- босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;

- телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

- тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

- кино санъати асарлари.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

- муаллифнинг паспорти нусхаси;

- иш жойидан тавсиянома;

- муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2016 йилнинг 1 августидан 2017 йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 1 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30 уй.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,

Ўзбекистон “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси.

Телефонлар: 244-1261; 244-6461; 244-1164.

Манба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Поделиться