Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат мукофотлари танлови
2017-06-22
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2017 йилда бериладиган Давлат мукофотлари танловига қуйидаги ишлар кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун қўйилганини маълум қилади:
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига:
1. Ш. С. Намозов, А. М. Реймов, Б. М. Беглов, Б. С. Зокиров. Аммиакли селитра суюқланмаси ва Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида портлаш хавфи бўлмаган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва саноатга жорий этиш. Амалий тадқиқот.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти томонидан тавсия этилган.
2. Ш. А. Аюпов, К. К. Кудайбергенов, Б. А. Омиров, У. А. Розиқов. Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш. Фундаментал тадқиқот.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти томонидан тавсия этилган.
3. С. А. Ҳасанов, С. Н. Махсудов, Г. К. Бабаханов. Бурун бўшлиғи деворлари ривожланишининг бузилиши билан бирга кечувчи тиш-жағ аномалиялари: ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш. Амалий тадқиқот.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан тавсия этилган.
4. М. Н. Тиллашайхов, Н. Н. Парпиева, В. Г. Белоцерковец. Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш. Амалий тадқиқот.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тавсия этилган.
5. Ф. И. Иноятова, Д. И. Аҳмедова, Ш. Э. Амонов. Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болалар реабилитацияси (“Ўзбек модели”). Амалий тадқиқот.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан тавсия этилган.
Адабиёт соҳасида Давлат мукофотига:
1. П. Қодиров (марҳум). “Амир Темур сиймоси” ҳамда “Тил ва эл” асарлари. Адабиётшуносликка оид асарлар тўплами.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган.
2. Б. Н. Каримов (Баҳодир Карим). “Абдулла Қодирий ва герменевтик тафаккур” асари. Илмий монография.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган.
3. С. С. Саидов (Сирожиддин Саййид). “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби. Шеърлар, ғазаллар, достонлар, таржималар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этилган.
Санъат ва меъморчилик соҳасида Давлат мукофотига:
1. Б. А. Исмоилов. “Қаллиқлар боғи” номли туркум асарлар тўплами. Рангтасвир асарлар тўплами.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган.
2. Ш. К. Шоёқубов. “Замонавий Ўзбекистон миниатюраси” китоб-альбоми (ўзбек, рус ва инглиз тилларида).
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган.
3. Қ. А. Маҳкамов. “Юртим гавҳари” миллий ганч ва наққошлик асарлари тўплами.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган.
4. С. Р. Раҳматиллаев. Тошкентдаги Ҳазрати Имом меъморий мажмуасига ишланган “Самога юксалиш” номли миллий ўймакор дарвоза ва эшиклар тўплами. Ёғоч ўймакорлиги асарлари.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган.
5. О. Матёқубов. Ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. “Мақомот”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари”, “Ўзбек классик мусиқаси асарлари” (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) китоблари. Мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Хоразм Маъмун академияси томонидан тавсия этилган.
6. А. М. Алиқулов. Ўзбекистон тарихи, маданияти, урф-одатлари мавзуларидаги тасвирий санъат асарлари туркуми.
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тавсия этилган.
Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар, илмий муассасалар, таълим муассасалари, илмий-техник жамиятлар, олимлар ва мутахассислар, шоир ҳамда ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, архитекторлар ҳамда кенг жамоатчиликдан муҳокамага қўйилаётган ишлар ва уларнинг муаллифлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўрайди.
Барча тақризлар, фикр ва хулосалар, муҳокама натижалари фан ва техника соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига юборилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манзили:
100047, Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй, 322-хона.
Тел.: (0-371) 233-59-46.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манзили:
100129, Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 30-уй, 308-хона.
Тел.: (0-371) 239-49-57, 244-65-97.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши.