Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Китоб кўргазмаси

2017-06-20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2761-сон қарорига асосан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз вақтида китоб шаклида ижрочиларга етказилишини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган “Адолат нашриёти” давлат корхонаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 7-30 июнь кунлари китоб кўргазма савдоларини ўтказиш ташкиллаштирилмоқда. Айнан шундай кўргазмалардан бири Урганч шаҳрида ташкил этилди.

Тадбир Урганч шаҳрида жойлашган “Огаҳий” театри биносидабўлиб ўтди.

Тадбирда, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, барча таълим муассасалари ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад қабул қилинаётган янги қонунлар, уларга киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тезкорлик билан етказиш, меҳнат фаолиятида қонунчилик соҳасидаги ушбу ўзгаришлардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикаси қонунлари, кодекслари, кодексларга шарҳлар, Олий суд Пленуми қарорлари тўплами, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек “Юридик адабиётлар” китоб савдо мажмуасида мавжуд ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик адабиётлар, жахон адабиёти дурдоналари, турли мавзулардаги китоблар ва болалар адабиёти ўрин олди.

Ушбу ярмарка савдолари давомида давлат ташкилотлари ходимлари билан бир қаторда фуқароларнинг ҳам фаол иштирок этаётганлигини алоҳида қайд этиш зарур.

Ярмарка давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларининг китоб шаклидаги нусхалари энг қизиқиш билан харид қилинган юридик адабиётлар қаторидан жой олди. Ушбу адабиётлар давлат органлари ходимларидан ташқари юзлаб фуқаролар томонидан харид қилинганлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти ўсаётганлигининг ҳамда фуқаролар томонидан қонунларга ҳурмат руҳи кучайганлигининг исботи сифатида намоён бўлади десак муболаға бўлмайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться