Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имтиёзлар

2017-06-05

Лойиҳа-қидирув ташкилотлари учун имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги «Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2946-сонли қарорига мувофиқ, Инвестиция дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб 3 йил муддатга:

- фойда солиғи, асосий фаолият тури бўйича мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат улуши бўйича тўланадиган дивидендлардан бўшаган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ташкилотлар мутахассисларини малакасини оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда, солиқ тўлашдан;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, рўйхат бўйича, республикада ишлаб чиқарилмайдиган техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, буюмлар тўплами билан бирга чет элдан келтириладиган махсус техника учун божхона тўловларидан (бож йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться