Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Табиатга имкон беринг»

2017-05-31

Бутунжаҳон атроф-муҳитни сақлаш кунига бағишланган «Табиатга имкон беринг» лоторея ўйинида иштирок этинг. «Табиатга имкон беринг» лойиҳаси яқинлашиб келаётган 5 июнь-бутунжаҳон атроф-муҳитни сақлаш куни учун барчани табиатни асрашда кичик, аммо ўта муҳим бўлган ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.

Сиз 29 майдан 4 июнга қадар эски техникани тақдим этиб, ютуғида қимматбаҳо совғалар бўлган «Табиатга имкон беринг» эколотореясида иштирок этишингиз мумкин.

Эски, ишдан чиққан электр чойнаклар, компютерлар, видео қурилмалар, видеокамералар, қаҳва дамлагичлар, дазмоллар ёки телефонларни тезроқ қабул пунктларимизга топширинг.

Қабул пунктлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

— МедиаПарк Қоратош

— МедиаПарк Роҳат

— МедиаПарк Сирғали

— МедиаПарк Ипак йўли

— «Янгиобод» бозори

— Флешка (эски «Малика») савдо мажмуаси.

Эски техникани тақдим этиб, МедиаПарк дан янги техника харид қилиш учун чегирмали купонга эга бўлишдан ташқари, эколотореяда иштирок этишга чиптани ҳам қўлга киритасиз.

Лоторея ўйини 4 июнь куни МедиаПарк Қоратош савдо мажмуасида бўлиб ўтади

Ушбу кунда катта байрам бўлиб ўтади. Унда қизиқарли кўнгилочар дастурлар, атроф-муҳитни асраш ва электрон чиқиндиларни бошқариш мавзусида конкурс ҳамда викториналар ташкил этилади.

Тадбир 4 июнь куни, соат 17:00да бошланади.

Ташкилотчилар: Атроф-муҳитни асраш ва экология бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитаси ҳамда АЖ “Ташрангметзавод”.

Ташриф буюринг, иштирок этинг, табиат билан бўлинг!

Батафсил маълумот учун:

• Телефон — (+998 71) 122 77-22

• Сайт — podarishans.uz

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться