Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ижтимоий сўровнома!
2017-05-29
Солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.
Сўровномада асосий эътибор, давлат солиқ хизмати органларининг асосий фаолият йўналишлари, шу жумладан, сўнги йилларда давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг тадбиркорлик субектлари фаолиятига таъсири, кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун яратилган шарт-шароитлар шунингдек, респондентларнинг коррупциянинг олдини олиш борасидаги таклиф-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган.
Сўровнома натижалари, Сиз билдирган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб камчиликларни бартараф этиш, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Шундай экан, Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz веб-сайти орқали ўтказилаётган ижтимоий сўровномада фаол иштирок этинг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси