Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика “Китоб байрами”

2017-05-25

Республикамиз аҳолисининг, айниқса ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондиришда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2017 йилнинг 25-27 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий Республика “Китоб байрами” ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирда адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий ҳамда энциклопедик йўналишдаги китоблар тақдимоти, ношир ва муаллифлар, адиб ва шоирлар, китоб графикаси рассомларининг китобхонлар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар, совринли интеллектуал викториналар, шунингдек, “Китобсеварларни қутлаймиз!” номли концерт дастурлари ўрин олган.

26 май куни “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзуидаги V илмий-амалий конференция ҳам ўтказилмоқда.

Барча китобсеварларни Республика “Китоб байрами”га лутфан таклиф этамиз!

Маълумот учун телефон - 244 -12- 61

Манба: ЎзА

Поделиться