Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Танлов!
2017-05-16
Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати ходимларига ажратилган компьютер, нусха кўчириш ва бошқа идоравий техникаларига 2017 йил июнь-декабрь ойларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўйича ўтказилаётган танловда ғолиб ташкилотни аниқлаш мақсадида, ўз тижорат таклифларингизни қуйидаги шартлар асосида ДБҚга тақдим этишингизни сўраймиз:
№ |
Техника воситасининг номи |
Сони |
1. |
Компьютер техникаси |
350 |
2. |
Принтер |
278 |
3. |
Нусха кўпайтириш қурилмаси (А3) |
25 |
4. |
Кўп функцияли қурилма (МФУ) |
30 |
Танлов тижорат таклифлари билан қўшимча тақдим этилиши талаб этиладиган ҳужжатлар:
1. Танлов иштирокчиси тўғрисида маълумотнома;
2. Юридик шахсни рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
3. Компьютер, нусха кўчириш ва бошқа идоравий техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилишга рухсат этилганлик тўғрисида лицензия нусхаси;
4. Тижорат таклифини тақдим этиш бўйича сўнги муддат 2017 йилнинг 24 май 17:00;
5. Тўлов шарти: олдиндан тўлов 15%, корхона томонидан ҳар ойда кўрсатилган хизматлар (факт) асосида қолган 85%.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 120-76-00 (ички 58-97)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси