Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Матбуот анжумани
2017-01-18
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг I-ярмида Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги бош бошқарма, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган матбуот анжуманлари режаси тасдиқланди.
Унга кўра, жорий йилнинг 25 январь куни ташкил қилинадиган матбуот анжумани “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси фаолиятига бағишланади. Тадбирда пойтахтда транспорт хизматини амалга оширишда хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш йўлидаги чоралардан тортиб қатновларнинг даврийлигига риоя этишга эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, кадрлар тайёрлаш борасидаги тажрибалар, ишонч телефонларига мурожаатлар бўйича ишлаш тартиблари, йўловчи ташиш нархларини белгилаш тамойиллари, транспорт тизимининг техникалар билан таъминланиши борасидаги режаларгача батафсил ахборот берилади.
Бугунги кунда аҳоли учун долзарб бўлган масалалар юзасидан соҳада фаолият юритаётган мутасаддилардан бевосита маълумот олиш имконини берувчи матбуот анжуманларига мамлакатимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этамиз ва эътиборингизга режани ҳавола қиламиз:
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги