Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат вазирлигида очиқ Ҳайъат мажлиси ўтказилади

2017-01-16

Ҳурматли фуқароларимиз, тадбиркорларимиз, оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари диққатига !

2017 йилнинг 17 январь (сешанба) куни Меҳнат вазирлиги фаолиятининг 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида белгиланган устувор вазифалар, жумладан, 2017 йил аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилади (видео селектор тарзида)

Ушбу мажлисга таклиф этилганлар қуйидаги студияларда қатнашиши белгиланган:

Вазирлик студиясида: Ҳайъат аъзолари ва марказий аппаратида бошқарма (бўлинма)лари бошлиқлари ва масъул ходимлари ҳамда тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари;

Ҳудудий вилоят студияларида: Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат бош бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, таркибий бўлим (бўлинма) бошлиқлари ва масъул ходимлари, туман (шаҳар) БКМ директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, марказ масъул ходимлари ва маҳалла инспекторлари ҳамда меҳнат органларидаги виртуал қабулхоналари Штаб аъзолари қатнашиши белгиланган.

Хайъат мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилида:

1). 2016 йилда меҳнат органлари фаолиятининг асосий якунлари, 2017 йилнинг устувор вазифалари, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат мухофазасини таъминлаш бўйича асосий натижалар, муаммолар ва вазифлар;

2). ”Соғлом она ва бола йили” давлат дастурини ижроси;

3). Вазирлик тизимида ижро интизоми назоратини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқилишида раҳбар ходимларнинг масъулияти тўғрисида;

4). Вазирлик тизимида кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисид

5). Бошқа масалалар.

Ўтказиладиган Ҳайъат мажлисига иштирок этиш истагини билдирган оммавий ахборот воситалари вакиллари қуйидаги телефон номери + 998 71 239-42-51 (факс) ёки press@mehnat.uz орқали мурожаат қилишлари сўралади !

Акредитациядан ўтган журналистлар мурожаатсиз қатнашишлари мумкин !

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться