Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

12-13 январь кунлари “XXI – интеллектуал авлод асри” шиори остида ёш олим ва талабаларнинг республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади

2017-01-10

Жорий йилнинг 12-13 январь кунлари Тошкент шаҳрида “ХХI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида ёш олим ва талабаларнинг республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад – фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, замонавий фан, таълим, техника ва технологияларни пухта ўзлаштирган, мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимларни тарбиялашга кўмаклашиш, улар ўртасида ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш, илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва ишланмаларини амалиётга татбиқ қилишдан иборат.

Ташкилотчилар – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати.

Конференция “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлиси баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.

Конференция ҳақидаги қўшимча маълумотларни Пресс релиздан олишингиз мумкин

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться