Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди

15.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон фармонига мувофиқ Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

15.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5151-сон фармонига мувофиқ Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мубин Мухитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

15.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-3205-сон фармонига мувофиқ Мубин Мухитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шухрат Яхяевич Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

15.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3203-сон қарорига мувофиқ Шухрат Яхяевич Исмаилов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Музраф Мубаракходжаевич Икрамов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

15.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5152-сон фармонига мувофиқ Музраф Мубаракходжаевич Икрамов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекитстон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.

Ботир Эркинович Захидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди

14.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5149-сон фармонига мувофиқ Ботир Эркинович Захидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

10.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3192-сон қарорига мувофиқ Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Махмуджон Джуракулович Зиядуллаев Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика ўринбосари лавозимига тайинланди

10.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3188-сон қарорига мувофиқ Махмуджон Джуракулович Зиядуллаев Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири - Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига тайинланди

10.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПФ-5144-сон фармонига мувофиқ Бахтиёр Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири - Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига тайинланди.

Кўчимов Абдисаит Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди

09.08.2017Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 607-сон қарорига мувофиқ Кўчимов Абдусаит Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабат билан Хазраткул Маматкулов ушбу лавозимдан озод этилди.