Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

Ахмедов Баходир Маджитович Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимига тасдиқланди

03.06.2015Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2015 йил 1 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4729-сон фармонига мувофиқ Ахмедов Баходир Маджитович Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори лавозимидан озод этилди.

Икромов Музраф Мубаракходжаевич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тасдиқланди

12.02.2015Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2015 йил 11 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Икромов Музраф Мубаракходжаевич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди

12.02.2015Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2015 йил 11 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди.

Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимидан озод этилди

03.02.2015Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2015 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4700-сон фармонига мувофиқ Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимидан озод этилди.

Баходир Маджитович Ахмедовга Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажариш юклатилди

12.11.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 7 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 814-Ф фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини вақтинча бажариш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари - "Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори Баходир Маджитович Ахмедовга юклатилди.

Минхажидин Мирзажанович Ходжиматов Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимидан озод этилди

20.10.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 16 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4660-сон фармонига мувофиқ Минхажидин Мирзажанович Ходжиматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимидан озод этилди.

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

18.07.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4633-сон фармонига мувофиқ Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди.

Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимига тасдиқланди

09.07.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 8 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4629-сон фармонига мувофиқ Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Хаитов Актам Ахмадович Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимидан озод этилди

09.07.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 8 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4628-сон фармонига мувофиқ Хаитов Актам Ахмадович Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимидан озод этилди.

Вахабов Алишер Васикович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди

14.04.2014Ҳукумат таркибида ўзгаришлар

2014 йил 14 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4613-сон фармонига мувофиқ Вахабов Алишер Васикович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди.