Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

VIII “Ибн Сино ўқишлари”

2015-11-20

2015 йилнинг 20-21 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида “Ибн Сино илмий мероси ва замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида VIII “Ибн Сино ўқишлари” халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ибн Сино жамоат фонди, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий Комиссияси, Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Анжуманда мамлакатимиз олимлари билан бир қаторда, Швейцария, Украина, Франция, Исроил, Ҳиндистон, Туркия каби хориж давлатларидан ташриф буюрган шифокорлар ва ёш олимлар иштирок этади. Тадбир давомида кардиология, халқ табобати, жигар касалликларида трансплантация каби замонавий тиббиётнинг долзарб масалаларига бағишланган маҳорат дарслари, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ибн Сино ўқишлари” халқаро илмий-амалий анжуманидан кўзланган асосий мақсад Ибн Сино илмий мероси асосида тиббиёт фани ютуқларини ўрганиш ва келажакда ушбу илмий меросни тиббиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда кенг татбиқ этиш ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться