Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«ЎЗАГРОЭКСПО-2015» XI Халқаро Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси

2015-11-25

25-27 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» нинг 1-чи павильонида «ЎЗАГРОЭКСПО-2015» XI Халқаро Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан «UZAGROEXPO-2015» кўргазмасининг ўтказилиши алоҳида долзарб аҳамият касб этади. Ушбу кўргазма лойиҳаси қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳар йили юз берадиган энг йирик воқеалардан бири ҳисобланади. Кўргазма лойиҳаси амалга оширилишининг ўн бир йиллик тарихи уларнинг долзарблигини ва мамлакатимиз бозори учун ижтимоий аҳамиятга эгалигини тасдиқлаб турибди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг энг устувор ва аҳамиятли йўналишларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги тармоғи аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан, саноатнинг турли тармоқларини эса хомашё билан таъминлайди. Йирик механизациялашган тармоқ сифатида қишлоқ хўжалиги республикамиз иқтисодиётида катта роль ўйнайди.

Аграр соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатини йўлга қўйиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қишлоқда мулкдорлар янги синфини шакллантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Кўргазмани ўтказишда расмий ва ташкилий кўмак қуйидагилар томонидан кўрсатилади: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги; Тошкент шаҳри ҳокимлиги; Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат Палатаси; Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгаши; Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси.

Поделиться