Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“INFOLIB-2015” IV Миллий ахборот- кутубхона ҳафталиги

2015-11-09

2015 йил 9-13 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB-2015” IV Миллий ахборот-кутубхона хафталиги ўтказилади.

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг асосий мақсади - ахборот маданиятини юқори даражага кўтариш ҳамда республика миллий маданий меросини асраш, мутолаага бўлган меҳрни ошириш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига интернет орқали хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш, янги замонавий технологияларидан фойдаланиш каби илмий билимларни оммалаштириш, аҳолининг турли қатламларига хизмат кўрсатишни ташкил этишда кутубхоналарнинг ижтимоий-маданий ролини оширишдан иборатдир.

Ҳафталик доирасида 30 дан зиёд тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда:

Касбга оид тадбирлар (“Фойдаланувчиларнинг ахборот маданиятини ва медиа саводхонлигини шакллантиришда ахборот-кутубхона муассасаларининг роли” мавзусида “Бетгерхонлик-2015” давра суҳбати, “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси-2015” танлови);

Тақдимотлар: Алишер Навоийнинг “Хамсат ул-мутахаййирийн” асарининг академик Азиз Қаюмов ва профессор Динара Азимовалар томонидан бадиий таржимаси “Пятерица изумлений” китоби, санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримованинг “Муқаддима” лойиҳаси, Озарбайжон ёзувчиси Юнус Огузнинг “Малика ва жодугар” китобининг ўзбек тилига тажимаси;

Ижодий учрашувлар: халқаро мусиқа танловлари ғолиблари Сардор Милано ва Сабина Мустаева, рассом Алишер Алиқулов, “Жаҳон адабиёти” журнали таҳририяти билан;

жамоат, ёшлар, халқаро ва ижтимоий ташкилотлар (АҚШ элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Франсия элчихонаси, Британия кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти) тақдимотлари;

Китоб-расмли кўргазмалар: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китоб музуйида кутубхонанинг 145 йиллигига бағишланган кўргазма, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мусиқа фондида сақланувчи нодир грампластинкалар кўргазмаси, Фанлар академиясининг хорижий адабиётлар кўргазмаси, кутубхона ўқиш залларида янги адабиётларнинг очиқ кўргазмаси, нашриётлар ва китоб савдоси ташкилотларининг маҳсулотлари ярмаркаси;

3-синф ўқувчилари учун ахборот маданияти ва медиасаводхонлик бўйича маҳорат дарси;

Танловлар: Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари 5-6-синф ўқувчилари учун адабий викторина, Тошкент шаҳри мусиқа коллеж ва лицейлари ўқувчилари учун мусиқий викторина, Халқаро ёшлар кунига бағишланган “Бугуннинг ёшлари” фото танлови ғолибини аниқлаш, “Биз китобни севамиз! ” мавзусида болалар расм танлови якунлари (Рус маданият маркази билан ҳамкорликда);

“Наққошлик”, “Гиламдўзлик”, “Каштачилик” халқ амалий ҳунармандчилиги йўналишлари бўйича тренинглар ва маҳорат мактаблари;

кутубхона киномарказида бадиий ва ҳужжатли филмлар намоиши;

кутубхона бўйлаб мазули экскурсиялар;

кутубхонанинг янги аъзоларини рўйхатга олишда лотерея ўтказиш.

Манба: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

Поделиться