Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тиббиёт ходимлари куни

2015-11-08

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида 7 ноябрь куни ушбу санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, шифокорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи О.Гўзалов ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, аҳолининг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда юксак самараларга эришилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарори бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим яратилган. Натижада аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими кескин камайди.

Соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган улкан ютуқлар халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг "Соғлом она – соғлом бола" миллий модели бошқа мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисолдир.

Шифокорлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ходимларининг касб малака ва маҳоратини ошириш, соҳада эришилган илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари, оналик ва болаликни муҳофазалашга ихтисослашган шифохоналар, санитария-эпидемиология назорати марказлари, шифокорлар ва ҳамширалар ўртасида ўтказилаётган турли танловлар шулар жумласидан.

Тадбирда ушбу танловларнинг 2015 йилдаги ғолиблари эълон қилинди.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги "Қумқишлоқ", Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги "Учтут", Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги "Хизиробод" қишлоқ врачлик пунктлари энг намунали бирламчи тиббий-санитария муассасалари, деб топилди.

Хоразм вилоятининг Хива туманидаги "Огоҳий" қишлоқ врачлик пункти шифокори Феруза Юсупова "Йилнинг энг фаол умумий амалиёт шифокори", Бухоро тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаcи ҳамшираси Шаҳноза Сатторова "Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси" номинациялари бўйича ғолиб бўлди. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 4-шаҳар юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Дилдора Аҳмаджонова "Оналик ва болаликни муҳофазалаш борасида энг фаол тиббиёт ходими", Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлим мудири Абдуҳаким Саримсоқов "Санитария-эпидемиология хизматининг энг фаол мутахассиси", деб топилди.

Ўн тўртта тиббиёт муассасаси оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича энг яхши шифохона номинацияси совриндори бўлди.Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази улардан бири.

– Икки юз ўринга мўлжалланган тиббиёт марказимизда болаларга юксак технологиялар воситасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, – дейди Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Холида Алимова. – Диагностика ва даволаш амалиётига жаҳон тиббиётининг илғор технологиялари изчил жорий этилаётгани соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлмоқда. Танловда бизга билдирилган ушбу ишонч бутун жамоамиз аъзоларига қувонч бахш этиш билан бирга, зиммамиздаги масъулиятни янада оширади.

Танлов ғолиблари ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Манба: ЎзА

Поделиться