Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни
2015-03-29
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига ҳамда «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуннинг 2-моддасига ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2015 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2014 йилнинг 26 декабридан бошланиши эълон қилинсин.
3. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотни сайловчилар, сиёсий партияларга белгиланган тартибда «Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ахборотномаси» ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан етказиш таъминлансин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов
Тошкент шаҳри,
2014 йил 26 декабрь.