Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали

2023-07-11

Жорий йил 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали бўлиб ўтади. 

Фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ҳам ташкил этилади.

Тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқаро Туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Асосий тадбирлар Қўқон университети ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган халқаро фестивалга Республикамизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркиядан жами 200 нафардан зиёд фаол ёшлар ва талабалар таклиф этилган.

Фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этнос порт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ҳам ташкил этилади.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться