Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайёҳлик фаолияти субъектлари ва маркетологлар учун семинар

2015-10-06

Жорий йилнинг 6-октябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида “Ипак йўлида сайёҳлик” XXI Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида Германия сайёҳлик ва ҳудудлараро ривожланиш бўйича маслаҳатчиси Айке Отто раҳбарлигида “Маҳаллий компанияларнинг хорижий халқаро сайёҳлик кўргазмаларидаги иштирокининг самарадорлиги” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад, сайёҳлик соҳасида фаолият юритаётган ходимлар тажрибасини ошириш ва тизимлаштириш, туроператорлар фаолиятида юзага келган камчиликларни бартараф этиш, халқаро кўргазмаларда юксак натижаларга эришиш учун стратегиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Семинар доирасида саёҳлик кўргазмаларига ташриф буюрган иштирокчи ва мехмонларга самарали хизмат кўрсатиш бўйича янги ходимларни ишга олиш ва уларга бу соҳада маълумот беришга доир масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган бўлиб, сайёҳлик пакетларини сотиш ва сотиб олиш кўламини янада ошириш мақсадида халқаро кўргазмаларнинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться