Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТга аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ҳамда ташқи савдо фаолиятига масъул вазирлар мажлиси
2015-09-16
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов бошчилигидаги делегация 2015-йилнинг 16-сентябрь куни Сиан шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Ташқи иқтисодий ҳамда ташқи савдо фаолиятига масъул вазирларининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Мажлисда ШҲТ доирасида кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни ҳамда умумий кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.