Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UzEnergyExpo-Энергетика ҳамда UzStroyExpo-Қурилиш халқаро кўргазмалари

2015-09-16

“Ўзэкспомарказ”да бир йўла иккита ихтисослашган халқаро кўргазма – “UzEnergyExpo – 2015” ҳамда “UzPromStroyExpo – 2015” очилади.

Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш борасида катта муваффақиятларга эришилмоқда. Хусусан, энергия тежаш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, энергия ишлаб чиқаришдаги янги технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Шу мақсадда шамол, қуёш, гидроэнергетика каби тикланадиган энергия манбалари ривожини ва қуёш-иссиқлик электростанцияларини жорий қилиш борасида инвестиция дастурлари амалга оширилмоқда.

«Ўзэкспомарказ» МКК АЖ 1-павильонида бўлиб ўтадиган мазкур халқаро саноат кўргазмаларида бу йил Беларусь, Германия, Италия, Эрон, Хитой, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Жанубий Кореядан 60 дан зиёд компаниялар иштирок этади.

UzEnergyExpo-2015. Энергетика. Энергияни тежаш. Ёритиш. Электротехника X- Халқаро кўргазмасида ташриф буюрувчилар эътиборига электр энергетикаси соҳаси учун энг замонавий ускуналар, технологиялар ва хизматларнинг тўлиқ кўлами тақдим қилинади.

Кўргазмада халқаро ва маҳаллий энергетика компаниялари; электр энергияси ускуналари, технологиялар ва хизматларнинг халқаро ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари; энергетика объектларида сервис хизмат кўрсатишни тақдим қилувчи корхоналар; инжиниринг ва консалтинг компаниялари иштирок этади.

UzStroyExpo-2015. Қурилиш. Иситиш. Вентиляция. Қувурлар ва фитинглар V-Халқаро кўргазмаси қурилиш саноатида ҳозирги иқтисодий вазият билан боғланган мутлақо ўзгача мавқеини касб этади.

Бу йили UzStroyExpo кўргазмаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича иштирокчиларнинг кенг таркибига эга.

Поделиться