Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий ҳамда жанубий осиёлик мураббий ва ҳакамлар учун халқаро семинар
2022-11-03
Қитъамиз спортининг нигоҳи яна пойтахтимизга қаратилади. Тошкент яна бир муҳим тадбирни қабул қилишга ҳозирланмоқда. 3-7 ноябрь кунлари мамлакатимизда марказий ҳамда жанубий осиёлик мураббий ва ҳакамлар учун халқаро семинар ташкил этилади.
Дзюдо, спорт курашлари, оғир атлетика, бокс ва сузиш бўйича ўтказиладиган тадбирда ҳар икки ҳудуднинг 14 мамлакатидан 2 нафардан тажрибали мураббий ва ҳакамлари иштирок этишади. 300 нафарга яқин мутахассисга халқаро федерациялардан жалб этилган Ўзбекистон, Канада, Ирландия, АҚШ, Таиланд, Хитой, Россия каби мамлакатлардан тажрибали экспертлар сабоқ беришади. Назарий дарслардан сўнг мутахассислар олган билимларини амалий машғулотларда намойиш этишади.
Шунингдек, тадбир доирасида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари тарғиботига бағишланган “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 500 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида ташкил этиладиган оммавий спорт тадбирига “Янги Ўзбекистон” боғи мезбонлик қилади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси