Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда 7–8 октабр кунлари Халқаро гастрономик фестивал бўлиб ўтади

2022-10-07

2022-йилнинг 7-8 октабр кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро гастрономик фестивал бўлиб ўтади. Фестивалга ташриф буюрганлар мазали таомлар ва байрам томошаларидан баҳраманд бўлишади.

Тадбир ташкилотчилари: Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси.
 
Фестивалдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, гастрономик туризм йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандалик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.
 
Мусобақада хорижий давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир вилоятидан келган ошпазлар жамоалари, хорижий мамлакатлардан келган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари ошпазлари иштирок этади. 
 
Фестивал якунига қадар ҳакамлар ҳайъати тайёрланган таомларга баҳо беради ва ғолиб ошпазлар аниқланади.
 
Манзил: Ислом Каримов кўчаси
Кириш бепул.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться