Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро инвестиция форуми

2015-11-05

2015-йил 5-6-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш давлат дастурига киритилган етакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш имкониятига эга стратегик чет эл инвесторларига сотувга чиқаришдир.

Форумда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, расмий хорижий делегациялар, етакчи чет эл компаниялари, инвестиция фондлари ва банклари, шунингдек Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва шу каби бошқа халқаро молия муассасалари раҳбарлари иштирок этади.

Тадбир дастуридан пленар йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича секциявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган объектлар тақдимоти, корхоналарга ташриф, шунингдек тадбирнинг бизнес соҳага доир қисмини тўлдириш мақсадида кўҳна Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари зиёратини ўз ичига олган маданий дастур ўрин олган.

Халқаро инвестиция форуми чет эл инвесторларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.

Тадбирда иштирок этиш учун www.investuzbekistan.uz веб-сайтидаги рўйхатга олиш шаклини тўлдириб тақдим этиш лозим. Форум тўғрисидаги батафсил маълумот ва стратегик чет эл инвесторларига таклиф этилажак Ўзбекистон Республикаси корхоналарига оид материаллар ҳам мазкур сайтдан ўрин олган.


Поделиться