Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

2022-10-15

Жорий йилда тумандаги 36 та фермер хўжаликлари томонидан 632 гектар ер майдонига чигит экилиб, юқори ҳосил етиштирилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш,   зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Шу муносабат билан “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этилиб, юқори саъвияда ўтказилмоқда.

Халқаро аёллар куни маънавий-маърифий тадбирлари давомида қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилоятининг олис Нуробод тумани пахта далаларида бўлиб ўтди. Жорий йилда тумандаги 36 та фермер хўжаликлари томонидан 632 гектар ер майдонига чигит экилиб, юқори ҳосил етиштирилди. Етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш, тайёрлов корхоналарига 1 минг 229 тонна сифатли пахта хом ашёси топшириш юзасидан терим отрядлари ташкил этилган бўлиб, йиғим-теримда маҳаллалардаги аҳолининг уюшмаган қатламидан иборат теримчилар иштирок этишмоқда.

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда тумандаги Нурбулоқ Муқобил машина трактор парки ҳудудида жойлашган “Файзи” фермер хўжалиги аъзолари, илғор теримчилар иштирок этишди.

Байрам тантанасида “Ўзагроинспекция”нинг Нуробод туман бўлими ҳамда “Файзи” фермер хўжалиги томонидан мавсумда фаоллик кўрсатган аёлларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган жозибали куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача жозиба бағишлади. 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни тадбирлари давом этмоқда, деб хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться