Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ICTWEEK UZBEKISTAN ҳафталиги

2022-10-24

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига оз фурсатлар қолди.

Чет эллик ҳамкорларингизни тадбирларга таклиф қилсангиз, улар нафақат АКТ янгиликлари билан бўлишиш, балки Самарқандни кўриш учун қўшимча имкониятга ҳам эга бўлишади!

ICTWEEK UZBEKISTAN ҳафталиги тадбирларида маърузачи, тингловчи, меҳмон сифатида қатнашиш – мутлақо бепул.

ICTWEEK UZBEKISTAN тадбирларидан бирининг иштирокчиси бўлиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурийдир. Рўйхатдан муваффақиятли ўтилгач, сиз QR-CODE оласиз, у рўйхатга олинганлик ва сизни тадбир ҳудудида бўлишингиз учун иштирокчилар базасига киритиш тасдиғи бўлади.

Диққат! QR-CODE ICTWEEK UZBEKISTAN тадбирларига кириш учун мўлжалланган. “Ўзэкспомарказ” МКМ ҳудудида ICTWEEK UZBEKISTANга алоқаси бўлмаган бошқа ташкилотчилар ўтказадиган бошқа тадбирлар учун бу QR-CODE ва олинган бейж ўтмайди! Павильонга кириш учун QR-CODEингиз киришда ҳисобга олинади. Сизнинг QR-CODEингиз ҳисобга олиниши учун уни қоғозга чиқарилган ҳолда ёки электрон ташувчида кўрсатиш, шунингдек ўша жойда меҳмон бейжигини олиш керак. Форумга кириш учун QR-CODE ёрдамида олинган бейжни ҳисобга олиш учун кўрсатиш зарур.

 

ICTWEEK UZBEKISTAN SUMMIT

Саммитнинг бош мақсади ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг жорий йилдаги ривожи якунларини чиқариш, тармоқ олдида турган стратегик вазифаларни муҳокама қилиш саналади.

ICTWEEK UZBEKISTAN SUMMIT — Ўзбекистон IT-соҳаси натижалари ва истиқболларини муҳокама қилиш майдончаси. Тадбирлар пленар мажлислар шаклида ўтади.

Саммитда алоқа ва ахборот технологиялари соҳасидаги давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, халқаро IT-компаниялар вакиллари қатнашадилар.

Иштирок этиш учун бу ерда рўйхатдан ўтиш керак.

 

DIGITAL EURASIA FORUM

DIGITAL EURASIA FORUM — бу ахборот технологиялари соҳасидаги замонавий тенденцияларга оид масалаларни муҳокама қилиш учун ноёб эксперт майдончасидир.

Форум мамлакат ахборот технологиялари тармоғининг ривожланишига қаратилган стратегик ечимлар ва дастурларни ишлаб чиқишга кўмаклашади. Форумда зиддиятлар таҳлили ўтказилади, ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятлари баҳоланади.

ICTWEEK Uzbekistan ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ICTFORUM 2015 йилдан буён ўтказилади. Авваллари ICTWEEK Uzbekistan умумий ғоя асосида бирлашган, лекин ҳар бири ўз услубига эга қатор мустақил тадбирлардан иборат бўларди. ICTWEEK Uzbekistanнинг янги формати барча ихтисослашган тадбирларни бирлаштирди.

Форумнинг панель муҳокамалари мамлакат ахборот технологиялар тармоғининг ривожланишига йўналтирилган стратегик ечимлар ва дастурларни ишлаб чиқишга хизмат қилади. Форумда зиддиятлар таҳлили ўтказилади, ривожланиш салоҳияти ва уни амалга ошириш имкониятлари баҳоланади.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги давлат бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, йирик маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар вакиллари қатнашиш учун таклиф этилган.

Форум дастурий қўмитаси таркибига етакчи IT-компаниялар вакиллари, тармоқ экспертлари ва хорижий маърузачилар таклиф қилинган. Агар форумни рақамларда ифодалайдиган бўлсак, тадбирга ҳар йили 500 дан зиёд киши ташриф буюради, турли мавзулар бўйича 50 дан зиёд маърузачи қизиқарли маърузалар билан қатнашади. Форум иштирокчиларининг мулоқоти блок конференциялар, секция мажлислари, маҳорат сабоқлари ва панель муҳокамалари кўринишида ўтади. 2022 йилдан бошлаб Форум DIGITAL EURASIA FORUM номи остида ўтади.

Етакчи IT-компаниялар вакиллари ва тармоқ экспертларидан таркиб топган Форум дастурий қўмитаси фақат янги кейсга эга долзарб ва қизиқарли маърузаларни саралаб олади. Форум ишида қатнашиш учун хорижий экспертлар ва ушбу соҳада катта меҳнат тажрибасига эга профессионаллар таклиф этилган.

Форумда қатнашиш учун сайтнинг асосий саҳифасида рўйхатдан ўтиш керак. Форумга кириш рўйхатдан ўтган иштирокчилар учун очиқ.

Поделиться