Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлиги: паст углеродли ривожланиш бўйича конференция ўтказилади

2022-09-23

2022 йилнинг 23-24 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида “Жаҳонда ва Ўзбекистонда паст углеродли ривожланишнинг янги уфқлари” халқаро илмий-техник Конференция  ўтказилади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Форумнинг очилишида иштирокчиларни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси раҳбарияти номидан қутлаш режалаштирилган.
 
Конференция мажлисида БМТТД ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари раҳбарияти томонидан кам углеродли ривожланиш масалалари бўйича маърузалар тингланади.
 
Форум дастуридан, шунингдек, инвесторлар ва дунёнинг етакчи компаниялари тақдимотлари, қайта тикланувчи энергия соҳасида глобал ва минтақавий тажриба алмашиш кўзда тутилган. Хусусан, Техас университети (АҚШ) Нанотехнология институти вакили янги авлод қуёш коллекторларини ишлаб чиқариш учун нанотехнологияларни қўллаш бўйича ана шундай тажрибалар билан ўртоқлашади.
 
Икки кун давом этадиган Конференция қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг илғор билимларини алмашиш, кам углеродли иқтисодиётда эришилган ютуқларни жадаллаштириш бўйича истиқболли лойиҳаларнинг бошланиши бўлиши мумкин бўлган дастлабки келишувларга эришиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться